МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМДА ЗАМОНАВИЙ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА
САМАРАЛИ ИНТЕРФАОЛ ДАРСЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлигининг Қашқадарё академик
лицейи ўқитувчиси Асрор Рахимов
Бугун таълим ва тарбия беришнинг мураккаб вазифаларини амалий ҳал
этишда ҳар бир таълим берувчининг ғоявий олами ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Замон ва макон доирасида таълим берувчи доимо бугун ва ўтмишда ҳам бу
жиҳатни ҳис этиб келган. Таълим-тарбия жараёнининг амалий
самарадорлигини доимо ошириб бориш ҳам давлатимизнинг таълим
соҳасидаги муҳим вазифаларидандир.
Бугун дунёдаги мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир соҳа
ўзининг фаолиятини имкон қадар самарали юритишга ҳаракат қилмоқда.
Таълим тизими ҳам бундан мустасно эмас.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қашқадарё
академик лицейида ҳам таълим ва тарбия жараёни тўхтаб қолгани йўқ,
аксинча, янада вазиятдан келиб чиққан ҳолда лицейимиз маъмурияти мавжуд
муаммоларни оқилона ҳал этди. Ҳамда, юқори кўрсаткичга эришишни мақсад
қилган ўқитувчи, аввало, ҳар бир дарсга ижодий ёндашиши, дарс жараёнида
кўзда тутилган барча босқичларни эркин амалга ошира оладиган касбий
маҳоратга эга бўлиши керак эканлигини ҳам таъкидламоқда.
Маълумки, замонавий педагогик технологиялар асосида дарсларни
ташкил этиш давр талаби ҳисобланади. Айнан, бугун академик лицейимизда
таълим бериб келаётган ўқитувчиларимиз ўз уйларида ўқувчилар учун онлайн
дарслар ташкил этиб, самарали фаолият билан шуғулланмоқда. Тарих фанидан
ҳам дарслар масофавий таълим шаклида олиб борилмоқда.
Бунда “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчилари интернетнинг
таълим беришга мос ва қулай замонавий бўлган таълим дастурларидан
фойдаланган ҳолда замонавий педагогик технологиялар асосида дарс ўтиб
бормоқдалар. Онлайн дарслар ташкил этишда кафедрамиз мудири А.Хидиров
педагогик технология методларини қўллаш орқали дарс давомида қўшимча
маълумот (ўтилаётган мавзу юзасидан электрон тарқатмали материал (слайд,
расм), электрон онлайн тест (телеграмм+POLL), электрон кўринишидаги
савол-жавоблар, турли электрон кроссвордлар ва ҳ.к.)лар билан асосий
мавзуни қамраб олиши керак эканлигини ҳар бир кафедрамиз ўқитувчиларига
ZOOM дастури орқали ўзининг амалий кўрсатмаларини бериб келмоқда.
Кафедрамиз ўқитувчилари томонидан дарслар юқорида кўрсатиб
ўтилган тартибда онлайн тарзда ўтиб келинмоқда. Бугун онлайн дарсларда ҳар
бир мавзунинг ўзига хос томонларини ҳисобга олиб, слайдлар тайёрланиб
дарслар ташкил этилмоқда. Онлайн дарсларда кафедрамиз ўқитувчилари
мавзуга мос ва қулай бўлган “кластер”, “чархпалак”, “блиц-савол” ва бошқа
интерфаол таълим методларидан фойдаланиб, дарсларни самарали ташкил
этишмоқда.
Замонавий технологияларни қўллашдан мақсад − ўқитувчининг ҳақиқий
ўқитувчилик фаолиятига ўтиши, яъни у болани ўқитиши эмас, ўқувчиларнинг
билимларни ўрганиш, ўзлаштириш бўйича меҳнатига раҳбарлик қилиш,
уларга қулай, осон, мақсадга тез етказадиган ва самарали йўл-йўриқлар,
усулларни тўғри танлаб кўрсатиш ва амалда самарали қўллаш орқали ўз
педагогик маҳоратини, ҳамда ўқувчиларнинг билимлари сифати ва
тарбияланганлик даражасини мунтазам ошириб боришга эришишдан иборат
бўлмоқда.