Перейти к содержимому
IIVQashqadaryo-AL.uz
Asosiy
10-ноябрь куни академик лицей кутубхонасида 2-босқич ўқувчилари ўртасида «Энг яхши китобхон гуруҳ» танлови ўтказилди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона «Энг яхши китобхон гуруҳ» танловида 19-05 гуруҳ 1-ўрин 19-04 гурух 2-ўрин 19-03 гуруҳ 3-ўринга муносиб деб топилди. Ғолибларни табриклаймиз!
Написано автором
Baratov Komil
16.11.2020
24.03.2022
Навигация по записям
Предыдущая запись
Предыдущая запись:
2020 йил 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қашқадарё академик лицейида Республика маънавият ва маърифат маркази Қарши шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида учрашув ташкил этилди. Учрашувда Республика маънавият ва маърифат маркази Қарши шаҳар бўлинмаси бошлиғи Ш.Хайдарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 23 сентябрда бўлиб ўтган БМТ бош Ассамблеясининг 75 сессиясида сўзлаган нутқи, 1-октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан бўлиб ўтган тантанали йиғилишдаги маърузаси ва ўқитувчиларга мурожаати, 2020 йил 8 октябрь куни бўлиб ўтган Президент селекторида кўрилган долзарб масалалар ва давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 20 октябрда имзолаган Тил сиёсати тўғрисидаги Фармонининг мазмун — моҳияти ҳақида маъруза қилди. Академик лицейнинг ҳуқуқ ва махсус фанлар кафедраси ўқитувчиси З.Бозорова сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, давлат тилига бўлган юксак эътибор ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди ва яқинда нашрдан чиқарилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” ҳамда “Давлат тилида иш юритиш” китоблари тўғрисида маълумотлар берди.
Следующая запись
Следующая запись:
Қарши шаҳар «Ёшлар марказида» Ёшлар иттифоқи вилоят бошқармасининг «Қизлар овози» форуми бўлиб ўтди. Форумда жамиятда хотин-қизларнинг сиёсий ўрнини ошириш, ижтимоий аҳволини яхшилаш ва уларга нисбатан тазъйиқ ва зўровонликка барҳам бериш борасидаги масалаларга эътибор қаратилди. Шунингдек, ёшларнинг фикрлари ва келгусида хотин-қизлар билан боғлиқ муаммоларни ечишда, эрта никоҳ ва эрта туғриқнинг олдини олишда, уларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисидаги таклифлари тингланди. Тадбирда бадий саҳна кўринишлари ҳам номойиш этилди.