1992-йил 10-декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи экани, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчи экани қайд этилган. Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлиги алоҳида таъкидланган. Қашқадарё вилоят ИИБда ҳам мадҳиямизнинг 28 йиллиги муносабати билан тадбирлар бўлиб ўтмоқда.