Перейти к содержимому

IIVQashqadaryo-AL.uz

Asosiy

9-декабр — “Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан академик лицейда Қарши шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Н.Мавлонов, катта маслаҳатчи Х.Чориев ва вилоят ИИБ ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили капитан Ш.Ғозиев ҳамда академик лицейнинг ўқитувчилари иштирокида ўқувчилардан ташкил топган “Ёшлар коррупцияга қарши” номли клуб аъзолари билан биргаликда “Коррупцияга қарши кураш бугунги кунинг энг долзарб масалаларидан бир бўлиб қолмоқда” номли давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбат давомида бу иллатнинг салбий оқибатлари, унинг жамият тараққиётига жиддий ҳавфи, ёшлар онгида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш каби масалаларда фикр юритилди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва саволларига батафсил жавоб олишди.

Написано авторомBaratov Komil 10.12.202024.03.2022
Написано авторомBaratov Komil10.12.202024.03.2022Написано вSo'nggi yangiliklar

Навигация по записям

Предыдущая запись Предыдущая запись:
Қарши шаҳар «Ёшлар марказида» Ёшлар иттифоқи вилоят бошқармасининг «Қизлар овози» форуми бўлиб ўтди. Форумда жамиятда хотин-қизларнинг сиёсий ўрнини ошириш, ижтимоий аҳволини яхшилаш ва уларга нисбатан тазъйиқ ва зўровонликка барҳам бериш борасидаги масалаларга эътибор қаратилди. Шунингдек, ёшларнинг фикрлари ва келгусида хотин-қизлар билан боғлиқ муаммоларни ечишда, эрта никоҳ ва эрта туғриқнинг олдини олишда, уларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисидаги таклифлари тингланди. Тадбирда бадий саҳна кўринишлари ҳам номойиш этилди.
Следующая запись Следующая запись:
1992-йил 10-декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи экани, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчи экани қайд этилган. Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлиги алоҳида таъкидланган. Қашқадарё вилоят ИИБда ҳам мадҳиямизнинг 28 йиллиги муносабати билан тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
IIVQashqadaryo-AL.uz, Сайт работает на WordPress.