Перейти к содержимому

IIVQashqadaryo-AL.uz

Asosiy

Улуғ мутафаккир Алишер Навоий таваллудига 580 йил тўлди! Ўзбек адабиётининг ёрқин сиймоси, сўз мулкининг подшоси, ғазал мулкининг султони А.Навоий яратган бадиий асарлар мамлакатимиз ёшларини бугунги кунда билимли, маънавий ва жисмоний баркамол, комил инсон даражасида тарбиялашда муҳим воситадир. Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2020 йил 19-октябрда “Буюк шоир ва мутафаккир А.Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4865-сон қарори билан тасдиқланган “А.Навоий таваллудининг 580 йиллигини нишонлаш бўйича амалга ошириладиган чора–тадбирлар дастури” ижросини амалга ошириш мақсадида ИИВ Қашқадарё академик лицейида 2020 йил 3-февраль куни ўқувчи ёшлар ўртасида “Мангуликка даҳлдор сиймо” номли адабий-мусиқий тадбир ўтказилди. Академик лицейимизнинг ўқувчи ёшлари томонидан ижро этилган лирик шеърлар, куй – қўшиқ рақс ҳамда ажойиб саҳна кўринишлари томошабинларда катта таасурот қолдирди. Тадбирда қарши шаҳридаги Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов номидаги мусиқали драма театрининг актёрлари ҳам ташриф буюришди. Саҳнада актёрларимиз томонидан буюк бобокалонимиз сиймосининг намойиш этилиши ўтирганлар эътиборини янада оширди. Ўтказилган тадбир ўқувчи ёшларимиз онгида маънавиятни юксалтириш, ўзлигимиз ва миллийлигимизга эътиборни ошириш, қадриятларимизга ҳурмат ҳиссини сингдириш каби фазилатларни юксалтиришга хизмат қилди десак муболаға бўлмайди. Академик лицей ўқитувчиси М.Эралова

Написано авторомBaratov Komil 04.02.202124.03.2022
Написано авторомBaratov Komil04.02.202124.03.2022Написано вSo'nggi yangiliklar

Навигация по записям

Предыдущая запись Предыдущая запись:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сон қарорига мувофиқ, Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 20 январь кунидаги 2/199-сон кўрсатмаси асосида ички ишлар органларида хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспектораларининг хизмат фаолиятига оид билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида сайёр ўқув йиғини ташкил этилди. Ташкил этилган сайёр ўқув йиғини ИИВ Малака ошириш институтининг Қашқадарё филиалида жорий йилнинг 01 февраль кунидан 05 февраль кунига қадар ташкил этилиб, вилоят ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) иснпекторларининг билим ва касбий маҳоратларини мустаҳкамлаш мақсадида улар билан хизматдан ажралган ҳолда қисқа муддатли, ИИВ Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан сайёр малака ошириш ўқув курслари ташкил этилди. Ташкил этилган сайёр ўқув йиғини тасдиқланган кун тартиби ва дарс жадвалига асосан бошланиб, ҳозирги кунда 16 нафар вилоят ички ишлар органларида хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) иснпекторлари ўзларининг билим ва кўникмаларини оширмоқда.
Следующая запись Следующая запись:
Ушбу орқали Сиздан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қашқадарё академик лицейига 2021-2022 ўқув йили учун номзодларнинг аризалари жорий йилнинг февраль ойидан 15 апрель кунига қадар қабул қилиниши муносабати билан, қўйидаги эълонни газетангизга чиқарилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейига 2021/2022-ўқув йили учун ўқишга ўқишга танлов эълон қилинади! Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кириш истагини билдирган Қашқадарё вилоятининг туман (шаҳар) умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган мактаб интернатларининг 9-синфини тамомлаётган (ўғил, қиз) ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 767-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида танлов асосида ўзбек ва рус гуруҳларига ўқишга қабул қилинади. ИИВ Қашқадарё академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларнинг аризалари 2021 йилнинг февраль ойидан 15 апрель кунига қадар академик лицейида ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан қабул қилинади. Белгиланган муддатдан кеч қолган номзодларнинг аризалари қабул қилинмаслиги тўғрисида огоҳлантирамиз. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИИВ ҚАШҚАДАРЁ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИ. ИИВ Қашқадарё академик лицейи директори М.Ч.Дўстёров
IIVQashqadaryo-AL.uz, Сайт работает на WordPress.