Перейти к содержимому

IIVQashqadaryo-AL.uz

Asosiy

Ушбу орқали Сиздан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қашқадарё академик лицейига 2021-2022 ўқув йили учун номзодларнинг аризалари жорий йилнинг февраль ойидан 15 апрель кунига қадар қабул қилиниши муносабати билан, қўйидаги эълонни газетангизга чиқарилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейига 2021/2022-ўқув йили учун ўқишга ўқишга танлов эълон қилинади! Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кириш истагини билдирган Қашқадарё вилоятининг туман (шаҳар) умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган мактаб интернатларининг 9-синфини тамомлаётган (ўғил, қиз) ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 767-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида танлов асосида ўзбек ва рус гуруҳларига ўқишга қабул қилинади. ИИВ Қашқадарё академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларнинг аризалари 2021 йилнинг февраль ойидан 15 апрель кунига қадар академик лицейида ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан қабул қилинади. Белгиланган муддатдан кеч қолган номзодларнинг аризалари қабул қилинмаслиги тўғрисида огоҳлантирамиз. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИИВ ҚАШҚАДАРЁ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИ. ИИВ Қашқадарё академик лицейи директори М.Ч.Дўстёров

Написано авторомBaratov Komil 08.02.202124.03.2022
Написано авторомBaratov Komil08.02.202124.03.2022Написано вSo'nggi yangiliklar

Навигация по записям

Предыдущая запись Предыдущая запись:
Улуғ мутафаккир Алишер Навоий таваллудига 580 йил тўлди! Ўзбек адабиётининг ёрқин сиймоси, сўз мулкининг подшоси, ғазал мулкининг султони А.Навоий яратган бадиий асарлар мамлакатимиз ёшларини бугунги кунда билимли, маънавий ва жисмоний баркамол, комил инсон даражасида тарбиялашда муҳим воситадир. Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2020 йил 19-октябрда “Буюк шоир ва мутафаккир А.Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4865-сон қарори билан тасдиқланган “А.Навоий таваллудининг 580 йиллигини нишонлаш бўйича амалга ошириладиган чора–тадбирлар дастури” ижросини амалга ошириш мақсадида ИИВ Қашқадарё академик лицейида 2020 йил 3-февраль куни ўқувчи ёшлар ўртасида “Мангуликка даҳлдор сиймо” номли адабий-мусиқий тадбир ўтказилди. Академик лицейимизнинг ўқувчи ёшлари томонидан ижро этилган лирик шеърлар, куй – қўшиқ рақс ҳамда ажойиб саҳна кўринишлари томошабинларда катта таасурот қолдирди. Тадбирда қарши шаҳридаги Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов номидаги мусиқали драма театрининг актёрлари ҳам ташриф буюришди. Саҳнада актёрларимиз томонидан буюк бобокалонимиз сиймосининг намойиш этилиши ўтирганлар эътиборини янада оширди. Ўтказилган тадбир ўқувчи ёшларимиз онгида маънавиятни юксалтириш, ўзлигимиз ва миллийлигимизга эътиборни ошириш, қадриятларимизга ҳурмат ҳиссини сингдириш каби фазилатларни юксалтиришга хизмат қилди десак муболаға бўлмайди. Академик лицей ўқитувчиси М.Эралова
Следующая запись Следующая запись:
2021 йил 4 февраль куни академик лицейнинг ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида “Навоий ижодида одамийлик сабоқлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу тадбирда Қарши давлат университетининг адабиётшунослик кафедраси мудири филология фанлари доктори профессор Нафас Шодмонов улуғ шоир ва мутафаккирнинг давлат ҳамда халқ фаровонлиги йўлидаги ибратли умри, бетакрор ижоди ҳақида қизиқарли маълумотларни гапириб берди. Давра суҳбатида иштирок этган ўқитувчи ва ўқувчилар ҳам бу борадаги ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилдилар. 2021 йил 5 февраль куни академик лицейда вилоят мусиқали драма театри актёрлари билан ижодий учрашув ташкил қилинди. Санъаткорлар томонидан Алишер Навоий ижодига мансуб ғазаллар, куй ва қўшиқлар ижро этилди ҳамда саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шу куни вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамда академик лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида “Навоий назмидан ёришар олам” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ва билимдонлар беллашуви ташкил этилди. Тадбирда Алишер Навоий ижодидан намуналар айтилди, шоирнинг ҳаёти ва фаолияти, ёзган асарлари бўйича тезкор савол-жавоблар ўтказилди. Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.
IIVQashqadaryo-AL.uz, Сайт работает на WordPress.