Перейти к содержимому

IIVQashqadaryo-AL.uz

Asosiy

2021 йил 4 февраль куни академик лицейнинг ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида “Навоий ижодида одамийлик сабоқлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу тадбирда Қарши давлат университетининг адабиётшунослик кафедраси мудири филология фанлари доктори профессор Нафас Шодмонов улуғ шоир ва мутафаккирнинг давлат ҳамда халқ фаровонлиги йўлидаги ибратли умри, бетакрор ижоди ҳақида қизиқарли маълумотларни гапириб берди. Давра суҳбатида иштирок этган ўқитувчи ва ўқувчилар ҳам бу борадаги ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилдилар. 2021 йил 5 февраль куни академик лицейда вилоят мусиқали драма театри актёрлари билан ижодий учрашув ташкил қилинди. Санъаткорлар томонидан Алишер Навоий ижодига мансуб ғазаллар, куй ва қўшиқлар ижро этилди ҳамда саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шу куни вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамда академик лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида “Навоий назмидан ёришар олам” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ва билимдонлар беллашуви ташкил этилди. Тадбирда Алишер Навоий ижодидан намуналар айтилди, шоирнинг ҳаёти ва фаолияти, ёзган асарлари бўйича тезкор савол-жавоблар ўтказилди. Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.

Написано авторомBaratov Komil 08.02.202124.03.2022
Написано авторомBaratov Komil08.02.202124.03.2022Написано вSo'nggi yangiliklar

Навигация по записям

Предыдущая запись Предыдущая запись:
Ушбу орқали Сиздан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қашқадарё академик лицейига 2021-2022 ўқув йили учун номзодларнинг аризалари жорий йилнинг февраль ойидан 15 апрель кунига қадар қабул қилиниши муносабати билан, қўйидаги эълонни газетангизга чиқарилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейига 2021/2022-ўқув йили учун ўқишга ўқишга танлов эълон қилинади! Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кириш истагини билдирган Қашқадарё вилоятининг туман (шаҳар) умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган мактаб интернатларининг 9-синфини тамомлаётган (ўғил, қиз) ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 767-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида танлов асосида ўзбек ва рус гуруҳларига ўқишга қабул қилинади. ИИВ Қашқадарё академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларнинг аризалари 2021 йилнинг февраль ойидан 15 апрель кунига қадар академик лицейида ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан қабул қилинади. Белгиланган муддатдан кеч қолган номзодларнинг аризалари қабул қилинмаслиги тўғрисида огоҳлантирамиз. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИИВ ҚАШҚАДАРЁ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИ. ИИВ Қашқадарё академик лицейи директори М.Ч.Дўстёров
Следующая запись Следующая запись:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейига 2021/2022-ўқув йили учун ўқишга ўқишга танлов эълон қилинади!
IIVQashqadaryo-AL.uz, Сайт работает на WordPress.