Перейти к содержимому
IIVQashqadaryo-AL.uz
Asosiy
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейига 2021/2022-ўқув йили учун ўқишга ўқишга танлов эълон қилинади!
Написано автором
Baratov Komil
10.02.2021
24.03.2022
Навигация по записям
Предыдущая запись
Предыдущая запись:
2021 йил 4 февраль куни академик лицейнинг ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида “Навоий ижодида одамийлик сабоқлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу тадбирда Қарши давлат университетининг адабиётшунослик кафедраси мудири филология фанлари доктори профессор Нафас Шодмонов улуғ шоир ва мутафаккирнинг давлат ҳамда халқ фаровонлиги йўлидаги ибратли умри, бетакрор ижоди ҳақида қизиқарли маълумотларни гапириб берди. Давра суҳбатида иштирок этган ўқитувчи ва ўқувчилар ҳам бу борадаги ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилдилар. 2021 йил 5 февраль куни академик лицейда вилоят мусиқали драма театри актёрлари билан ижодий учрашув ташкил қилинди. Санъаткорлар томонидан Алишер Навоий ижодига мансуб ғазаллар, куй ва қўшиқлар ижро этилди ҳамда саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шу куни вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамда академик лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида “Навоий назмидан ёришар олам” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ва билимдонлар беллашуви ташкил этилди. Тадбирда Алишер Навоий ижодидан намуналар айтилди, шоирнинг ҳаёти ва фаолияти, ёзган асарлари бўйича тезкор савол-жавоблар ўтказилди. Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.
Следующая запись
Следующая запись:
“Инсон ҳуқуқлари давлат ҳимоясида” мавзусида давра суҳбати 2021 йил 16 апрель куни Қарши шаҳридаги С.Насафий номли вилоят-ахборот кутубхона марказининг Ҳуқуқий ахборот сектори вакиллари, Қарши шаҳар ҳарбий прокуратураси ходимлари, Қарши давлат университети ўқитувчилари, ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари ҳамда Қарши шаҳридаги 43-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан ҳамкорликда “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият”, “Фуқароларнинг асосий эркинликлари ва бурчлари”, “Инсон ҳуқуқларини таъминлаш-бош мақсадимиз” мавзусида ташкил этилган давра суҳбати ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Мавзу юзасидан берилган қизиқарли саволларга ИИВ Қашқадарё академик лицейининг ўқувчилари Бадалов Хуршид, Умаров Шарофиддин, Усарқулова Шаҳризода, Худойназарова Мохинур, Қурбонов Сарвар ва Примқулов Миржалоллар тез ва аниқ жавоб беришди. Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди. ИИВ Қашқадарё академик лицей ахборот кутубхона етакчи мутахассиси Н.Ботирова