МАЪЛУМОТНОМА Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қашқадарё академик лицейининг маънавий-маърифий тадбирлар режасига асосан, 2021 йил 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги Қарши Давлат Университети билан хамкорликда “Экстримизм ва терроризм – тараққиёт кушандаси” мавзусида лицей ўқувчилари ўртасида давра суҳбати ташкил этилди. Ўтказилган давра суҳбатида Қарши Давлат Университети катта ўқитувчиси Ф.Р.Маллаева ва Қарши Давлат Университети 2-босқич магистрантлари Ш.Каромов, Ш.Намозов, Ш.Ташева, А.Қурбонов, Х.Номозов ва Ш.Шерназаровлар иштирок этишди. Улар томонидан “Ўзбекистон терроризм ва экстримизмга қарши кураш ҳамда жаҳонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги роли”, “Мустақиллик ва дин. Экстримизм ва фундаментализм”, “Экстримизм ва терроризм-жамият тараққиётига таҳдид” “Экстримизм ва терроризм-тараққиёт кушандаси”, “Экстримизм ва миссионерликни олдини олиш миллатлар тотувлигининг гарови” “Экстримизм ва терроризм тарихи ва моҳияти” мавзуларида ўқувчиларга маърузалар ўқишди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва саволларига батафсил жавоб олишди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қашқадарё академик лицейининг директорининг маънавий–маърифий ишлари бўйича ўринбосари Шаймарданов Исматилла