“Инсон ҳуқуқлари давлат ҳимоясида” мавзусида давра суҳбати 2021 йил 16 апрель куни Қарши шаҳридаги С.Насафий номли вилоят-ахборот кутубхона марказининг Ҳуқуқий ахборот сектори вакиллари, Қарши шаҳар ҳарбий прокуратураси ходимлари, Қарши давлат университети ўқитувчилари, ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари ҳамда Қарши шаҳридаги 43-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан ҳамкорликда “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият”, “Фуқароларнинг асосий эркинликлари ва бурчлари”, “Инсон ҳуқуқларини таъминлаш-бош мақсадимиз” мавзусида ташкил этилган давра суҳбати ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Мавзу юзасидан берилган қизиқарли саволларга ИИВ Қашқадарё академик лицейининг ўқувчилари Бадалов Хуршид, Умаров Шарофиддин, Усарқулова Шаҳризода, Худойназарова Мохинур, Қурбонов Сарвар ва Примқулов Миржалоллар тез ва аниқ жавоб беришди. Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди. ИИВ Қашқадарё академик лицей ахборот кутубхона етакчи мутахассиси Н.Ботирова