Перейти к содержимому
Навигация по записям
Предыдущая запись Предыдущая запись: Абдулла Орипов – миллат шоири Уйғониш, яшариш ва янгиланиш фасли бўлмиш гўзал баҳор фасли ҳамда ўзбек шеъриятининг буюк дарғаларидан бири – миллатимизнинг ардоқли ва севимли шоири Абдулла Орипов ижодини бир – биридан айро ҳолда тасаввур қилиш қийин. Баҳор бутун борлиққа ўзининг жонбахш нафаси ила янги ҳаёт ато этади, оламни ўзгача жозиба ва гўзалликка буркайди. Абдулла Ориповнинг бетакрор ижоди, дилбар шеърияти эса руҳиятимизга ажиб илиқлик, мусаффолик бахш этади, инсонийлик ва эзгулик туйғуларини сингдиради. Шоирнинг миллат ва она юртга муҳаббат, баҳор таровати, пок инсоний ҳис – туйғулар тараннум этилган тенгсиз ижоди ҳар биримизни маънавий юксалишга чорлайди, сўз санъатининг бор жозибасидан, латофатидан баҳраманд этади. Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг муаллифи Абдулла Орипов ҳаёт бўлганларида бу йил 80 ёшни қаршилаган бўлар эдилар. Шу кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб ўзбек халқининг ардоқли шоири Абдулла Ориповнинг таваллуд санаси кенг нишонланмоқда. 17 март куни Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейида “Президент мурожаатлари – миллий юксалиш ва бунёдкорлик даъватидир” мавзусида семинар ҳамда “Абдулла Орипов – миллат шоири” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.Муслимов, соҳа ходимлари, ИИВ академияси курсантлари, вилоят ИИБ Фахрийлари кенгаши раиси истеъфодаги полковник Содиқ Исломов, фахрийлар кенгаши аъзолари, Республика Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими раҳбари Ўроз Ҳайдар, таниқли журналист Жалол Яхшибоев, Абдулла Орипов номидаги ижод мактабининг ўқувчилари ҳамда ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этишди. Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан эл-юрт ободлиги йўлида белгилаб берилаётган вазифаларнинг мазмун-моҳияти, маънавий-маърифий ишларни амалга оширишдаги давлат ва жамият ташкилотларининг ҳамкорлиги ҳақида сўз борди. Сўзга чиққанлар Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ижодининг инсон камолотидаги, ёшлар тарбиясидаги аҳамиятига алоҳида тўхталиб, шоир ҳақидаги илиқ хотиралари билан ўртоқлашдилар. Тадбир ҳеч бир муболағасиз ҳақиқий адабиёт байрамига, шеърий мушоирага айланиб кетди дейиш мумкин. Тадбир иштирокчилари тўлқинланиб шоир қаламига мансуб шеърларни ўқишди, академик лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчилари ижросида шоир шеърлари билан айтиладиган дилбар тароналар янгради. Шунингдек, Абдулла Ориповнинг “Соҳибқирон” драмаси асосида тайёрланган саҳна кўриниши ҳам барчада яхши таассурот қолдирди. Шу куни тадбир доирасида вилоят ИИБ ходимлари, академик лицейнинг ўқувчилари ва фахрийлар кенгаши аъзолари Абдулла Орипов номли ижод мактабига ташриф буюриб, шоир ҳайкали пойига гул қўйдилар. Шундан сўнг бу ерда фаолият кўрсатаётган шоирнинг ҳаёти ва фаолиятига оид музей ва ундаги нодир экспонатлар билан танишдилар. “Абдулла Орипов-миллат шоири” мавзусидаги тадбир унутилмас лаҳзаларга бой бўлди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ қашқадарё академик лицейи директорининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари И.Шаймардонов