2021 йил 26 апрел куни ИИВҚашқадарё академик лицейида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг 67 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси М.Эралова сўзга чиқиб, шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ўқувчиларга маълумот бериб ўтди. Лицейнинг иқтидорли, ижодкор ўқувчилари ижросида М.Юсуфнинг шеърларидан намуналар айтиб ўтилди. Шоир ижодидан куй ва қушиқлар ижро этилди. Тадбир иштирокчиларда зўр қизиқиш уйғотиб, хушкайфият бахш этди. Шу куни академик лицей ахборот кутубхонасида 20-01 гуруҳ ўқувчилари ўртасида “Улуғимсан Ватаним” номли мушоира ўтказилди. Ўқувчилар шоирнинг шеърларидан айтишди. М.Юсуфнинг шеърлари самимийлиги, омманинг руҳига яқин бўлганлиги учун ҳам китобхонларнинг кўнгил мулкига айланди. Мушоира доирасида шоирнинг ҳаёти ва фаолиятига оид фото ва китоблар кўргазмаси ҳам уюштирилди.