23 апрель куни Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейининг 2–3 курс ўқувчиларидан Ички ишлар вазирлиги академиясига мақсадли тайёрлаш ва иккинчи вариант сифатида бошқа олий таълим муассасаларига йўналтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан ҳамкорликда 3 та мажбурий ва 2 та асосий фанлардан диагностик тест ўтказилди. Ушбу диагностик тестни ўтказишдан мақсад ўқувчиларда эгаллаган билимлари бўйича билим, кўникма ва малака ҳосил қилиш ҳамда ҳақиқий тест синовларига кириш учун руҳий психологик тайёргарлик кўришларига эришишдан иборат тест жараёни қаттиқ назорат остида олиб борилди. Ушбу тест назорати лицей ўқувчиларининг пухта билим эгаллашга бўлган қизиқишларини янада оширди ва масъулиятлироқ бўлишга ундади. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари А.Файзуллаев