18 май санаси бутун дунёда Халқаро музейлар куни сифатида 1978 –йилдан буён кенг нишонланиб келмоқда. Барчамизга маълумки, халқнинг маънавий дунёсини бойитиш, ёш авлодни она юртга, унинг бой ўтмиши-ю серқирра маданиятига муҳаббат руҳида тарбиялашда музейларнинг ўрни беқиёсдир. Музейлар-тарих кўзгуси. Тарққиёт ва юксалиш сари одимлаётган ҳар бир халқ, аввало, ўз кечмиши, қадимий ёдгорликлари, урф-одат ва анъаналарини яхши билиши, ҳурмат қилиши ҳамда келажак авлодга бебаҳо мерос сифатида етказиша олиши лозим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПҚ-3667-сонли “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори ҳамда Ички ишлар вазири томонидан 2018 йил 21 апрель куни тасдиқланган 6/462-сонли назорат режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 5 май куни куни 9-май “Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қашқадарё академик лицейида “ички ишлар органларининг тарихи” музейи ишга туширилган эди. Ушбу музейдан Республикамизда ўз ўрни ва юксак салоҳиятига эга бўлган Қашқадарё вилоятининг ташкил этилиши, вилоят милицияси тарихи ва фаолиятидан ҳикоя қилувчи фатолавҳалар, вилоят Ички ишлар бошқармасида узоқ йиллар самарали хизмат қилган раҳбар ходимлар, ички ишлар соҳаси фахрийлари ҳамда хизмат вазифасини ўташ вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ички ишлар ходимларининг фотосуратлари жой олган. Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларнинг улар жасоратидан сўзловчи орден ва медаллар, ҳарбий кийимлар ҳамда бошқа ноёб экспонатлар ҳам музейга алоҳида кўрк бағишлаб турибди. Академик лицейга ташриф буюрган меҳмонлар ҳамда лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчилари музейга кириб, ундаги экспонатларни диққат билан томоша қилишди. Бу, албатта ёшларимизни ватанпарварлик, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Оставьте комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *