NAVBATCHILIK QISMI 102 ISHONCH TELEFONI 102
info@iiv.uz
Логотип
O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI ICHKI
ISHLAR VAZIRLIGI QASHQADARYO
AKADEMIK LITSEYI
             QIDIRISH          O'ZBEK
IJTIMOIY TARMOQLARDA:          

Tadbirlar haqida

Tadbirlar

Академик лицей ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ички ишлар органлари учун зарур бўлган маънавий-ахлоқий фазилатлар, дастлабки касбий билим ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда ақлан ва жисмонан етук ёшлар этиб тарбиялаш ишларини янада мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор тадбирлар ташкиллаштириб келинмоқда.

Жумладан, 2017 йилнинг 14 октябрь куни Қарши шаҳрида жойлашган Миллий Гвардияга қарашли ҳарбий қисмига 1-курс ўқувчиларини экскурсияси ташкиллаштирилиб, ҳарбий қурол ва техниклар, хизмат ўташ шарт-шароитлари, тартиби билан таништирилди.

2017 йилнинг 25 октябрь куни академик лицейда “25 октябрь –ички ишлар органлари ходимлари куни”га бағишланган тадбир ташкиллаш-тирилди. Ушбу тадбир ва академик лицей фаолияти ҳақида Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси орқали 2017 йилнинг 26 ва 29 октябрь кунлари ахборот берилди.

Академик лицейда 2017 йилнинг 17 ноябрь кунидан бошлаб 7 декабрь кунига қадар ўқувчи ёшларнинг билимларини синаш, уларнинг ўқишга бўлган муносабатини яхшилаш, биринчи Президентимиз Ислом Каримов асарларини қай даражада билишларини текшириш мақсадида “8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган 4 босқичдан иборат “Ислом Каримов асарлари билимдони” кўрик танлови ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.

2017 йилнинг 14 декабрь куни, ўқувчилар билан ўтказилаётган “Ёшлар ўртасида мафкуравий иммунитетни шакллантириш ойлиги” доирасида, Академик лицейнинг 1 ва 2-курс ўқувчилари билан Қашқадарё вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Мусул-монлар идораси Қашқадарё вакиллиги масъул ходимлари иштирокида “Диний экстремизм, ақидапарастлик, терроризмга қарши кураш” мавзусида учрашув ташкиллаштирилди.

2017 йилнинг 15 декабрь куни Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан автобуслар ажратилиб, академик лицейнинг 1 ва 2 курс ўқувчиларини Қарши шаҳридаги “Геолог” ўйингоҳида вилоят ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлиги, кинология, эксперт-криминалистика, портловчи моддаларни зарарсизлантириш ҳудудий отряди махсус техникалари ҳамда Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий қисмларининг ҳарбий техникалари намойиши тадбирига экскурсияси ташкиллаштирилди.

2017 йилнинг 20 декабрь куни академик лицейнинг 1-курс ўқувчиларини Қашқадарё вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Кинология хизмати хизмат итлари Питомнигига экскурсияси ташкил қилиниб, кинологлар ва хизмат итларини ҳаракатлари намойиш этилди. Ўқувчилар Питомникдаги ходимларга хизмат итларини ўргатиш учун ташкиллаштирилган шарт-шароитлар ва хизмат ўташ тартиби билан таништирилди.

2017 йилнинг 24 декабрь куни Қарши шаҳрининг “Геолог” ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири иштирокида ўтказилган “Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларига хизмат уйлари ва шахсий автомашиналарини топшириш ва қасамёд қабул қилиш тадбири”га ҳам академик лицей ўқувчиларининг қатнашиши ташкиллаштирилди.

2017 йилнинг 27 декабрь куни академик лицейда “Янги йил”га бағишлаб ўтказилган тадбирда Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий оркестри жамоасининг ўқувчилар олдида концерти намойиш этилди.
Шунингдек, шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси масъул ходимлари ва ўқитувчилари билан учрашув ўтказилди. Ушбу тадбир ҳақида вилоят телевидениесининг “Ахборот” кўрсатувида ҳамда “Ўзбекистон 24” телеканали орқали видеолавҳа берилди.

2017 йилнинг 31 январ куни академик лицейда вилоят ИИБ ЁХБ ходимлари томонидан ёнғин содир булганда қулланиладиган автомашина ва махсус қурилмалар ўқувчиларга намойиш этилди ўтказилган тадбир вилоят телевидениясининг телеканали орқали видеолавҳа берилди.

2017 йилнинг 11 январь куни Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли алоқачилар бригадаси ҳарбий қисмида ташкиллаштирилган “очиқ эшиклар” тадбирига академик лицейнинг 1-курс ўқувчилари қатнашишди. Тадбир давомида, ўқувчилар 5 та ўқув нуқтасида ҳарбий техника ва ўқ-отар қуроллари билан батафсил таништирилди.

2018 йил 13 январь куни Академик лицейда “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган тадбир ўтказилди.
2018 йил 23 январ куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси веце президенти академик Ибрагимов Бахтиёр Тўляганович ташриф буюрди.
2018 йил 24 январ куни ЁХБ ходимлари томонидан тадбир
2018 йил 30 январ куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти буюк давлат ва сиёсат арбобо Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 80 йиллигига бағишланган “Мангуликка дахлдор умр” мавзусида тадбир ўтказилди.
2018 йил 10 феврал куни “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти буюк давлат ва сиёсат арбобо Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 80 йиллиги муносабати билан Қарши шаҳрида ўрнатилган Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳайкалини академик лицейи ўқувчилари зиёрат қилиб гулчамбар қуйилди. Шундан сунг А.Ориповнинг жаннатга йўл асари асосида тайёрланган спектакел куриш учун театрга боришди.
2018 йил 14 феврал куни Навоий таваллудининг 577 йиллиги, Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан адабий-мусиқий тадбир- “Назм ва наво” кечаси ташкил қилинди. Тадбирда ўқувчилар ижросида Навоий ва Бобур ғазаллари, рубоийлари ижро этилди. Уйғун ва Иззат Султон қаламида мансуб Навоий драмасидан саҳна кўриниши намойиш этилди. “Навоий” драмасидан саҳна кўриниши намойиш этилди Навоий ролида лицейнинг 203-гурух ўқувчиси Қурбонов Сухроб, Гули ролида 103-гурух ўқувчиси Норматова Муқаддас.
2018 йил 15 феврал куни лицейи ўқувчи қизлари ўртасида волебол мусобақаси ўтказилди.
2018 йил 21 феврал куни Бошқарма ЖҚБнинг 2018 йил 26-январ кунидаги “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларини тарқатилишига қарши кураш” тезкор-профилактик тадбирини ташкиллаштириш ва ўтказиш тўғрисидаги курсатмасига асосан ВИИБ ЖҚБ ходимлари Х.Хазратов А.Темировлар томонидан Гиёҳвандлик ва наркотик моддалар истеъмоли билан боғлиқ жиноятларга қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маъруза ўқилди.
2018 йил 26 феврал куни Жорий йилнинг 5 февралидан 5 март кунига қадар ўтказилаётган “Ўқувчиларда ватанпарварлик тўйғуларини янада чуқурроқ сингдириш ойлиги” давомида вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан хамкорлигида ўқувчи ёшларни маданиятини юксалтириш дунёвий илмий ва аҳлоқий савиясини янада ошириш ҳамда тўрли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида маънавият соатларида “Ватан саждагоҳ каби муқаддас” “Ўзбекистон кеча ва бугун”, “Ўзбекистон ёшлари дунё нигоҳида” юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг дунё илм-фан соҳасида қўшган беқёс ҳиссаси тўғрисида “Алломаларнинг ҳаёт ва ижоди”, “Улуғ мутафаккирлар”, Турон замин даҳолари”, “Мамлакатимиз алломалари” каби мавзуларда тарғибот ишларини ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар олиб борилди.
Тадбирни 103 гуруҳ рахбари Ҳуқуқ фани ўқитувчиси Р.Рахмонов домла гуруҳ ўқувчилари билан ташкил қилди.
Тадбир бошловчилари 103 гуруҳ ўқувчилари Норматова Муқаддас ва Очилов Дилхушлар.
2018 йил 27 феврал куни Қашқадарё телерадио компанияси томонидан Лицей фаолияти тўғрисида лавҳа тайёрланиб Ўзбекистон 24 каналидан курсатув намоиш қилинди.
Газетага чиқиш Посбон газетасининг 2018 йил 16 феврал кунидаги 3 сонида лицей қабул бўйича эълон.
Баркамол авлод газетасига Ички ишлар органларига номзод рукни остида мақола
Инсон манфаати газетасининг 2018 йил 28 феврал кунидаги 4 сонида навоий ва бобур ҳамиша қалбда маъқоласи чиқди.
2018 йил 01 март куни Зулфияхоним ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбир бўлиб утди. 104 гурух рахбари И.Муродова ташкил қилди.
2018 йил 02 март куни 2-курс ўқувчиларини ота-оналарини мажлиси бўлиб ўтди.
2018 йил 03 март куни 1-курс ўқувчиларини ота-оналарини мажлиси бўлиб ўтди.

2018 йил 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг 2018 йил 19-февралдаги 2632-хҳ сонли хатига кўра, 2018 йил март–август ойларида “Ёшлар-келажак пойдевори” шиори остида “Ёшлар фестиваллари” ўтказиш режалаштирилган. Режага асосан Одам савдосига қарши курашиш бўйича Ёшлар сиёсати бўйича Республика идоралараро комиссияси тамонидан, хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашнинг мазмун–моҳиятини ёшларга тушунтиришга қаратилган “Одам савдоси давр муаммоси” тарғибот лойихасини амалга ошириш чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқилган. Лицей ўқувчилари ҳамда домлалар томонидан Т.Поянов Ж.Абдурахимовлар “Биз Одам савдосига қаршимиз” шиори остида саҳна курини тайёрлашди.
2018 йил 30 март куни Қарши шахридаги геолог ўйинхогида, Сурхандарё Самарқанд Қашқадарё вилоятлари лицей ўқувчилари ўртасида Бургут мусобақаси булиб утди.
2018 йил 3 апрель куни “Қашқадарё” газетасининг 39-сонида ИИВнинг Қашқадарё академик лицейида ўтказилган тадбир ҳақида “Ёш ватанпарварлар беллашди” мавзусида мақола чоп этилди.
2018 йил 14 апрель куни академик лицейнинг фаол ўқувчилари Хонобод аҳоли яшаш масканида жойлашган 10329-сонли ҳарбий қисмга учувчилар хизматини ўрганиш учун экскурсия ташкил этилди. Экскурсия жараёнида ҳарбий қисм ташкил этилишининг тарихи, босиб ўтган жанговор йўли ва ҳозирги фаолияти билан батафсил таништирилди. Ҳарбий қисм бошқарув органи-штабига, жанговор, шон-шухрат музейига ва замонавий электрон учиш аппаратларини ва мосламаларини ифода этувчи тренажёрлар мажмуаси билан танишди;
2018 йилнинг 21 апрель куни академик лицейнинг 2-курс ўқувчилари Қарши шаҳар Ички ишлар бошқармасига экскурсия ташкил этилди;
2018 йил 19 апрель куни лицейда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қашқадарё академик лицей Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълим кафедраси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастури мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда академик лицей директори подполковник М.Ч.Дўстёров, Миллий ғоя, Маънавият асослари ва ҳуқуқ таълим кафедраси доценти Ф.Қаноатова, Миллий ғоя, Маънавият асослари ва ҳуқуқ таълим кафедраси ўқитувчилари Н.Ўроқова, Ф.Маллаева, С.Ниёзов, Ж.Бойсунов, З.Боймуродов ҳамда академик лицей ўқитувчилари ва ўқувчилари қатнашди.
2018 йил 24 апрель куни лицей фаоллар залида “Дин ниқоби остидаги маънавий таҳдидлар” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Рахимов иштирок этиб, ўқувчи-ёшларни диний мавзудаги интернет маълумотларини қабул қилишда ва турли тавсияларини эшитишда ниҳоятда эҳтиёткор бўлиш, ҳамда диний илмга эга бўлмаган шахслардан, шубҳали кимсаларда диний шаҳрларни эшитишдан узоқ туриши лозимлиги тушунтирилди ҳамда видео ролик қуйиб берилди.
2018 йил 01 май куни Қарши шахри ёнғин хавфсизлиги булими 1- харбийлаштирилган қисм бошлиғи ўринбосари лейтенант Назаров Илхом хайдовчи сафдор Абдуллаев Севар, булинма комондири кичик сержант Авлақулов Инат, ёнғин учирувчи сафдор Шарофов Шавкат ёнғин учирувчи сафдор Жураев Уйғунлар ўқувчилар билан амалий машғулот утишди.
2018 йил 01 май куни ЎИБДЎринбосари С.Қурбонованинг Баркамол авлод газетасининг 16 сонида “Заковат” кечаси рукни остида мақоласи чоп этилди.
2018 йил 04 май куни лицей директори подполковник М.Ч.Дўстёровнинг Қашқадарё ёшлар спорти газетасининг 18 сонида Чаққонлик баҳси ўтказилди рукни остида мақоласи чоп этилди.
2018 йил 8-май куни Академик лицейда 9-май “Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган “Хотира муқаддас бурч абадий” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда лицейда ишчиси байналминалчи жангчи Рузиев Хасан Хазратовичга қиммат баҳо совға топширилди. Тадбирда Қамаши туманида яшовчи Ўзбекистон Республикаси Қаҳрамони Сенатор Бозоров Абдимурод иштирок этиб ўқувчиларга босиб утган йуллари ҳамда эришган ютуқлари тўғрисида сузлаб берди. Қарши МФЙ Ўзини узи бошқариш органи вакиллик кенгаши раиси муовини Қурбонов Хайдарқул ва Нуроний кенгаши раисини муовини Шукуров Самадлар уз фикрларини билдирди.
2018 йил 15 май куни ЎИБДЎринбосари С.Қурбонова ва хотин қизлар қумитаси раиси Х.Аробоваларнинг Баркамол авлод газетасининг 20 сонида Умбар бобо билан учрашув рукни остида мақоласи чоп этилди.
2018 йил 24 май “Заковат” тадбири булиб унда хафта давомида чоп этилган газеталарни билиш, бадий асарлар, ИИО лари тўғрисидаги Қарор ва Фармонларни билиш ҳақида ғолиб 106 гуруҳ
2018 йил 4-август куни бир гурух ўқувчи ва ички хизматчилар Бухора шахрига экскурсияга боришди.

Foydali havolalar