NAVBATCHILIK QISMI
102 ISHONCH TELEFONI
102 info@iiv.uz | ![]() O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI ICHKI ISHLAR VAZIRLIGI QASHQADARYO AKADEMIK LITSEYI | QIDIRISH O'ZBEK IJTIMOIY TARMOQLARDA: |
ИИВ Қашқадарё академик лицейида жами 37 нафар хотин-қизлар фаолият кўрсатади.
Улардан 18 нафарини ўқитувчилар, 19 нафарини эса ишчи-хизматчи ходимлар ташкил қилади.
Академик лицейда 56 нафар ўқувчи қизлар таҳсил олишади. Ушбу таълим муассасасида хотин-қизлар қўмитасининг йиллик иш режасига асосан ҳар ойда мунтазам равишда турли мавзудаги давра суҳбатлари, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, март ойида ўзбек халқининг атоқли шоираси Зулфияхоним таваллудининг 105 йиллиги муносабати билан “Ибратли умр соҳибаси” мавзусида адабий-мусиқий тадбир ташкил этилди. Тадбирда ўзбек адабиётининг икки буюк вакили Зулфия Исроилова ва Ҳамид Олимжоннинг ибратли умр йўли ҳақида ўқувчиларга маълумот берилди. Ўқувчилар томонидан улар қаламига мансуб гўзал ва дилбар шеърлар ўқилди.
8-март-Халқаро хотин-қизлар куни арафасида ҳам байрам тадбири ташкил этилиб, тадбир доирасида “Балли, йигитлар” беллашуви ўтказилди. Академик лицейнинг фаол ва билимдон йигитлари ўз онажонларига, опа-сингилларига уй -рўзғор юмушларида қай даражада кўмаклаша олишларини сабзи қирқиш, тугма қадаш, чучвара тугиш каби синовлар орқали кўрсатиб беришди. Мусобақа якунида турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилган ўқувчиларга мақтов ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбир барчада катта таассурот қолдирди.
Баҳор фасли ўзининг ўзгача жозибаси, турфа айёмларга бойлиги билан ажралиб туради. Бу фаслда нишонланадиган Наврўз байрами академик лицейда ҳар йили кўтаринки руҳ ва байрамона кайфият билан ўтказилади. Яқинда таълим масканида Навруз байрамига бағишланган тадбир ўтказилиб, дошқозонларда миллий таомларимиздан бири бўлган сумалак тайёрланди. Шу куни ўқувчилар ижросида баҳорни, наврўзи оламни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар янгради. Ўйноқи куй ва қўшиқлар шўх рақсларга уланиб кетди.